O'zbek Ўзбекча
«Реал» ва «Барселона»нинг собиқ юлдузлари мураббийлик мактабига қабул қилинди
Чоршанба, 18 Апрел
6818

«Реал» ва «Барселона», шунингдек Испания терма жамоасининг собиқ футболчилари Рауль, Хаби Алонсо ва Хави мураббийлик мактабига қабул қилинди.

Daily Mail хабарига кўра, махсус курсни тугатгач, улар УЕФА ташкилотининг А ва В лицензияларига эга бўладилар. 

Яқин 6 ҳафта ичида футболчилар психология, овқатланиш, бошқариш ва мураббийлик ишини ўрганадилар.

Аввалроқ, Хави Қатар терма жамоасини ЖЧ-2022 мусобақасига тайёрлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар