O'zbek Ўзбекча
Хавининг Қатардаги тақдири ҳал бўлди
Чоршанба, 21 Март
9241

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби раҳбари Туркий Ал-Али испаниялик яримҳимоячи Хави яна икки йил давомида жамоада қолишини айтди.

Бироқ, 38 ёшли футболчининг клубдаги роли ҳали белгиланмади.

«Хави билан ҳамкорликни яна икки йилга узайтириш ҳақида келишувимиз бор. Аммо унинг жамоадаги роли ҳали маълум эмас. У футболчилик фаолиятини давом эттириши ёки бошқа вазифани бажариши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ маълум қиламиз» - деб Туркий сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Аввалроқ, Хави Қатар терма жамоасига бош мураббий бўлиши ва уни ЖЧ-2022 мусобақасига тайёрлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар