O'zbek Ўзбекча
Хави: «Болт ҳеч қачон яхши футболчи бўлолмайди»
Чоршанба, 21 Март
4844

«Барселона» собиқ яримҳимоячиси Хави машҳур спринтер Усэйн Болтнинг футболчи бўлиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

«Замонавий футболда нима ҳал қилувчи роль ўйнайди? Иқтидор. Иқтидор дегани нима? Бу нима иш бажараётганингни назорат қила олиш хусусияти, чунки сен фақат оёқ билан эмас, балки каллани ишлатиб ўйнайсан.

Усэйн Болт кучли спортчи, у менга ёқади. Ундан ҳам тез чопадиган одам йўқ. Аммо, у ҳеч қачон майдонда ҳал қилувчи ролни бажара олмайди» - деб Хави сўзларини келтирмоқда Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар