O'zbek Ўзбекча
Хави келмагани учун биз ҳам Черанни таркибдан чиқариб ташладик – Рўзиқул Бердиев
Сешанба, 06 Март
7532

5 март куни ОЧЛда 3-тур ўйинлари старт олди. Тур доирасида Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 62-дақиқада Азизжон Ғаниев пенальтидан киритди.

Мазкур ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманда "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва Санжар Қувватовлар иштирок этишди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугунги баҳсда футболчиларимиз борларини бериб ўйнашди бунинг эвазига муҳим ғалабага эришдик. Бугунги олқишлар менга эмас, футболчиларга тегишли. Ишқибозларга эса алоҳида ташаккур билдираман. Мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишди. Биз эса уларга хуш кайфият улашдик. Жамоа бугунги беллашувга руҳан яхши тайёрлангани чиройли ўйинимизга сабаб бўлди. Маҳоратга қарши кучли иштиёқ ва яхши тайёргарлик билан курашиш мумкинлигини исботладик.

Чераннинг йўқлиги бугун бизни ташвишга солганди. Аммо унинг йўқлигини футболчиларимиз билдиришмади. Унинг ўрнида бугун Ислом Рашидхонов ҳаракат қилди. "Ал Садд" кўпроқ тўпни ўзида сақлашга уринадиган жамоа бўлгани учун, рақибимизни тўпсиз қолдиришга кўрсатма бергандик. Буни йигитларимиз уддалашди.   

Хави? Хави келмагани учун ҳам биз ҳам Черанни бугунги ўйинга қўймадик (кулади).

ОЧЛ гуруҳ босқичидан олдин бизга аутсайдер сифатида қараганлар ҳам бўлди. Ҳаттоки бизни бир очко ҳам ишлай олмайди деган, тахминлар ҳам бўлди. Ҳозир эса ҳисобимизда олти очко бор. Кейинги босқичга чиқиш учун энди бизда ҳам имкон бор.

Черанни даволаниши учун уйига жўнатдик. У биздан шуни сўради. Юртидаги шифокорлар унга тезда жароҳатидан фориғ бўлишига ёрдам беришини айтган. Умид қиламиз у Қатардаги учрашувда жамоамизга ёрдам беради.

Биз бутун Ўзбекистон учун, юртимиздаги футбол ишқибозларига яхши кайфият улашиш учун ўйнадик.

Асосий вазифамиз,  ўйин барқарорлигини сақлаш, шундай маромни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз.

Санжар Қувватов ҳам ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман ва бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтаман", деб ўз фикрини якунлади Қувватов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар