O'zbek Ўзбекча
«Барселона» собиқ футболчиси «Реал» «ПСЖ»ни ҳеч нима қилмасдан ютганини айтди
Якшанба, 18 Феврал
12718

«Барселона» собиқ яримҳимоячиси Хави Европа чемпионлар лигасининг «Реал» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги учрашуви (3:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Реал» нимадир қилди. Уларга қарши вазиятларни қўлдан бой бериб бўлмайди, чунки улар бунинг учун жазолашади. 

Энг қўрқинчлиси улар майдонда ҳеч нарса қилмасдан туриб ҳам ғалаба қозониб кета олишини яна бир бор исботлади. Ғалаба қозониш учун жамоада етарлича қарши ҳужумлар бўлди. 

«ПСЖ» бундай катта фарқда ютқазиши адолатдан бўлмади. Ҳисоб аслида 1:1, 2:2 ёки 2:1 ҳисобида уларнинг фойдасига ҳал бўлиши керак эди. 

Буни тушунтириб бўлмайди. «Реал» ўйнамади, лекин ғалаба қозонди. Бу учрашувда бир-биридан фарқ қилган бир неча йўналишлар бўлди. Баъзи ўринларда «ПСЖ» яққол устунлик билан ўйнаётгани кўзга ташланди. Мен учун, бу кеча «Реал» кучли кўринмади, аммо ўйин давомида устунлик қиладими йўқми, бу жамоага фарқи йўқ, муҳими натижа.

Уларнинг ўйин фалсафаси жуда оддий — шунчаки ғалаба қозониш. Мана нимага «Сантьяго Бернабеу»да ўйнаш қийин. «ПСЖ» худди «Барса»дек ўйнаганди», – дея гапириб ўтган Хави.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар