O'zbek Ўзбекча
Хави «ПСЖ»ни «Реал»дан кучлироқ санамоқда
Пайшанба, 08 Феврал
4705

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидаги «Пари Сен-Жермен» ва «Реал» қарама-қаршилигида фаворит ким экани ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, «ПСЖ» — «Реал»га қарши ўйинларда нисбатан фаворит бўлади, буни ушбу жамоаларнинг ҳозирги жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб айтяпман. Аммо «Реал» Чемпионлар Лигасида яхши иштирок этишини назардан қочирмаслик керак.

Мен парижликлар етакчиси Марко Вераттини ўзимга ўхшатаман. У техник жиҳатдан барча ишларни яхши бажаради. У «ПСЖ» учун муҳим футболчи. Мен Маркони «Барселона»да кўришни истардим.

«Барселона»га мураббий бўлиш — менинг орзуим. Аммо ўз устимда кўп ишлашим ва тайёрланишим керак. Ҳа, мен «Барселона»даги барчани биламан, аммо мен аввало мураббийлик лицензиясини олишим ҳам керак», — дея Хавининг сўзларини келтирган Marca.

«ПСЖ» ва «Реал» ўртасидаги учрашувлар 14 февраль ва 6 март кунларида бўлиб ўтади. Биринчи ўйин «Сантьяго Бернабеу»да кечиши белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар