O'zbek Ўзбекча
«Неймарнинг бу қилиғи буюк футболчини пасткашга айлантиради» - Хави
Жума, 02 Феврал
15158

«Барселона» собиқ яримҳимоячиси Хави «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг Франция Лигаси кубоги баҳсидаги ҳатти-ҳаракатларидан афсусда эканини айтди.

Маълумки, «Ренн» клубига қарши яримфинал ўйинида, Неймар ҳимоячи Амари Траорега нисбатан бузган қоидаси туфайли сариқ карта олган, сўнгра уни ўрнидан туришга кўмаклашиш учун қўлини узатганди. Бироқ, сўнгги лаҳзада қўлини тортиб олиб, табассум билан рақиби ёнидан кетиб қолганди.

«Неймарнинг бу қилиғидан афсусдаман. Умид қиламанки, вақт ўтиши билан у рақибни ҳурмат қилишни ўрганиб олади. Биз унга «Барселона»да шу нарсани ўргатолмадик. Балки унинг кетиши ҳамма учун фойдали бўлгандир. Бундай хатти-ҳаракатлар буюк футболчиларни пасткашга айлантиради», — деб Хави сўзларини келтирмоқда Al-Arabia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар