«Реал», «Атлетико» ва «Интер» Аргентинанинг «Расинг» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес хизматига қизиқиш билдиряпти, деб хабар беради Football Espana.
Айни пайтда, «Интер» футболчи учун 15-20 миллион евро беришга рози. Испания клублари ҳам ўз таклифларини тайёрламоқда.
20 ёшли Мартинес 2015 йилдан буён «Расинг» таркибида тўп суряпти. Унинг ҳисобида 42та ўйинда урилган 13та гол бор.