O'zbek Ўзбекча
Хави Қатар терма жамоасини бошқаришга тайёр
Чоршанба, 22 Ноябр
2938

«Барселона» клубининг собиқ яримҳимоячиси Хави яқин келажакда Қатар терма жамоасини бошқармоқчи эканини айтди, деб хабар бермоқда Goal.

«Менга Қатар терма жамоасини бошқариш варианти ёқяпти. Айни пайтда мураббийлик лицензиясини олиш устида ишлаяпман. Ҳозирча, бошқа режаларим йўқ.

Қатар терма жамоаси - жуда қизиқарли лойиҳа, унинг бир қисмига айланишдан мамнун бўлардим», - деди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Хави айни пайтда «Ал-Садд» клубида тўп сурмоқда. У мавсум охирида фаолиятини якунламоқчи эканини айтган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар