O'zbek Ўзбекча
Хави фаолиятини қачон якунлашини айтди
Жума, 10 Ноябр
3083

Қатарнинг «Ас-Садд» клубида 2015 йилдан буён ўйнаётган испаниялик яримҳимоячи Хави фаолиятини қачон якунлашини айтди.

Футболчи 2018 йил ёзида бутсаларини михга илишни режалаштирмоқда.

«Фаолиятим якунига етиб боряпти. Анча чарчадим, тикланиб олиш жараёним ҳам қийинлашиб кетяпти. Футболчи сифатида яна бир мавсум ўйнайман. Шундан сўнг, мураббийлик лицензиясини олиб, дарҳол ишга киришаман», — деб Хави сўзларини келтирмоқда Sport нашри.

Аввалроқ, у Қатар терма жамоасини ЖЧ-2022 мусобақасига тайёрламоқчи экани ҳақида гапирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар