O'zbek Ўзбекча
Хави Англиянинг номдор клубига ўтиши мумкин эди
Шанба, 21 Октябр
4026

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави аввалроқ «Манчестер Юнайтед» клубидан таклиф олганини, бироқ «блаугранас» сафида қолишга қарор қилганини айтди.

«МЮ билан трансфер бўйича музокара ўтказгандим. Ўша пайтда, Алекс Фергюсоннинг укаси скаут эди ва мени Англияга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи бўлди. Бироқ, «Барселона»ни тарк этишни истамадим, чунки у менга қадрдон эди. Ҳар доим «Барселона» ҳақида ўйлаганман, у дунёнинг энг яхши ва менинг севимли жамоамдир» - деди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Хави «Барселона»нинг тарбияланувчиси ҳисобланади ва 1998-2015 йиллар давомида унинг таркибида 743 ўйин ўтказиб, 84 гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар