O'zbek Ўзбекча
Хави ЖЧ-2022да Қатар терма жамоасини бошқармоқчи
Сешанба, 10 Октябр
2515

«Барселона»нинг собиқ, айни пайтда «Ас-Садд» клуби яримҳимоячиси Хави катта чорловларга тайёр эканини маълум қилди.

Футболчининг фикрига кўра, у Қатар миллий терма жамоасини бошқаришга тайёр.

«Қатар терма жамоасини ЖЧ-2022да бошқариш? Нега энди йўқ бўларкан? Менимча, бу жамоада ишласам зўр бўларди.

Кўрамиз. Менга тажриба, мураббийлар штаби ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар керак бўлади. Ҳар ҳолда, мен қатарлик футболчиларни танийман ва вазиятдан хабардорман.

Мен бу ерга футболни юқори савияга кўтариш, терма жамоани жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишини таъминлаш учун келганман. Мақсадим - терма жамоа бош мураббийи бўлиш», – деди Хави Times of India нашрига берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар