O'zbek Ўзбекча
Темурхўжа Абдуҳолиқов яна гол урди, аммо бу Хави жамоасига қарши ўйинда ёрдам бермади
Шанба, 23 Сентябр
5986

Қатар юлдузлар лигасининг иккинчи туридан ўрин олган учрашувда «Ас-Сайлия» жамоаси ўз уйида фаворитлардан бири «Ас-Садд»ни қабул қилди. 

Чемпионатни меҳмондаги ғалаба билан бошлаган «Сайлия» аксинча биринчи турда ютқазган «Ас-Садд»га қарши учрашувни яхши бошлаганди. Абдулкарим Салимнинг голи мехбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кўп ўтмай, испан футболининг афсонаси Хави ўз голи билан фарқни йўққа чиқарди. Ҳамрун ва Буалим Хухининг голлари меҳмонларга катта устунлик тақдим этди. 83-дақиқада эса Темурхўжа Абдуҳолиқов ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, фарқни биттага қисқартирди, бироқ жамоа ҳеч бўлмаса бир очко қўлга киритиш учун ҳам қилган уринишлари зое кетди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ас-Садд» дастлабки очколарини қўлга киритиб (3 очко) турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Ас-Сайлия» эса худди шундай натижа билан, бироқ тўплар нисбатидаги яхши кўрсаткич эвазига 3-поғонадан жой олган.

Учрашувда Абдуҳолиқов тўлиқ 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди. Бу Абдуҳолиқовнинг кетма-кет икки турдан бери киритган иккинчи голи бўлди. Биринчи турда унинг «Ал-Арабий» дарвозасига киритган голи жамоасига ғалаба келтирганди. Ҳозирда Абдуҳолиқов 2та тўп киритган бир қатор футболчилар билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси, 2-тур

«Ас-Сайлия» — «Ас-Садд» 2:3 (1:2)
Голлар:
Абдулкарим Салим (13), Темурхўжа Абдуҳолиқов (83,пенальти) — Хави (17), Ҳамрун (32), Хухи (63).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар