Ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби сафида тўп сураётган «Барселона» собиқ футболчиси Хави Эрнандес Қатарда навбатдаги совринини қўлга киритди. Қатар шаҳзодаси ва амири кубогидан кейин, ушбу совринлар ёнига Қатар суперкубогини ҳам қўшиб қўйди.
Хави жамоаси «Дил-Духайл» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 37 ёшли футболчи иккита голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.