O'zbek Ўзбекча
Хави Коутиньо «Барселона» учун фойдали бўлиши ҳақида гапирди
Душанба, 14 Август
3168

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Хави Эрнандес «Ливерпуль» футболчиси Филиппе Коутиньо каталонлар жамоаси учун жуда фойдали трансфер бўлиши ҳақида гапирди. Айни вақтда ушбу бразилиялик футболчи каталонлар жамоасига ўтиши бўйича жараён давом этмоқда.

«Коутиньода «Барселона» асосий таркибида ўйнаш учун барча сифатлар мавжуд. У клубида ҳам, терма жамоада ҳам максимал куч билан ҳаракат қиладиган футболчи. Коутиньо серқиррадир. Унинг дриблинги ва тезлиги зўр. Бундан ташқари, у рақиб дарвозаси қаршисида самарали ҳаракат қилади», — дея Хавининг сўзларини келтирган Eurosport.

«Барселона» Филиппе Коутиньо учун 130 млн евро тўлашга тайёр, футболчининг ўзи ҳам Испанияга ўтишни истамоқда. Аммо мерсисайдликлар клуби раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Юрген Клопп бу футболчини қўйиб юборишни истамаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар