O'zbek Ўзбекча
Хави собиқ жамоадоши Иньестани Қатарга келишга кўндириб кўрмоқчи
Шанба, 01 Июль
2728

Қатарнинг "Ал-Саъд" клуби учун тўп сурувчи испан футболчиси Хави собиқ жамоадоши, "Барселона" ярим ҳимоячи Андрес Иньестани Қатарга келишга кўндиришга уриниб кўрмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди. Хави Иньестани Доҳага келиб, бу шаҳардаги ҳаётнинг барча кўркам томонларини кўришга ундамоқда. 

Манба маълумотларига кўра, Қатар Иньестани 2022 йилги жаҳон чемпионатини реклама қилиш мақсадида жалб қилишдан манфаатдор. Шубҳасиз, испан футболчиси молиявий жиҳатдан жуда сермаҳсул шартнома олади.

Иньестанинг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзигача мўлжалланган. Футболчи "Барса"дан кетадиган бўлса ўзининг қадрдон клубига қарши ўйнамаслик учун Европада қолишни истамаяпти. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар