O'zbek Ўзбекча
Гвардиола Деле Алли трансфери бўйича баёнот берди
Пайшанба, 27 Апрел
4187

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Деле Аллининг клубга олиб келиниши ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

«Почеттино хотиржам бўлаверсин. Деле келгуси мавсумда ҳам унинг футболчиси бўлиб қолади. Биз уни сотиб олишни ният қилганимиз йўқ.

Алли мен кўрганлар ичида ҳужумда фантастик ўйнай оладиган ажойиб футболчи. Аммо, қайтариб айтаман «Манчестер Сити» уни сотиб олишни режалаштирмаяпти», дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» собиқ футболчиси Хави Гвардиоланинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий режаси айнан Деле Алли эканига ишора қилиб ўтган ва бу «Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг ғазабини келтирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар